Тошкент шаҳар ҳокимлиги Facebook’даги саҳифасида гербнинг янгиланган кўринишини тақдим этди, бу ҳақда Spot хабар қилади.
«Биз аввалги гербнинг баъзи элементларини замонавийлаштирдик. Агар эътибор берган бўлсангиз унга амалий жиҳатдан янгилик киритувчи бирор нарса қўшилмаган. Киритилган ўзгартириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти билан келишилган ва маъқулланган», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Герб орқа фони мовий рангдаги қалқонни акс эттиради ва унда очиқ эшиклар, яшил дарахт, тоғ чўққилари, гуллар ва узум акс эттирилган. Юқори қисмда КУЧ АДОЛAТДАДИР ва пастки қисмга эса ТОШКЕНТ ёзуви айланасимон шаклда туширилган.
Тошкентнинг амалдаги герби 1997 йили тасдиқланган бўлиб, уни Саидолим Шарипов ва Жавлон Умарбеков яратган.
Изоҳ (0)