Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

13 июнь куни  Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Mitsubishi компанияси халқаро департаменти бош менежери, СОО компаниялари гуруҳи ўринбосари Казухиро Ватанабе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон-Япония иқтисодий қўмитаси 15-йиғилишнинг амалий-ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, энергетика ва нефть-газ соҳасидаги янги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.

Навоий ИЭСда замонавий буғ-газ қурилмаларининг  3—4 босқичи қурилиши, шунингдек Mitsubishi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газ турбиналари учун хизмат кўрсатиш ва сервис марказларини ташкил этиш шулар жумласидан.

Учрашувда шунингдек, Mitsubishi компанияси МТО газ-кимё кластерлари яратиш бўйича лойиҳаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимини модернизация қилишда иштирок этишга қизиқиш билдираётгани таъкидланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар