• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳавонинг исиш суръатлари глобал миқёсдан икки баробар юқори эканлиги маълум қилинди

    Иссиқхона газларининг концентрацияси юқорилиги натижасида 1890 йилдан буён Тошкентдаги ўртача ҳарорат 1,7 фоизга ошиб, умумжаҳон кўрсаткичидан сезиларли даража ўсгани қайд этилди. Ҳавонинг ифлосланиши ва иссиқхона газларининг чиқарилишида энергетика, транспорт, чорвачилик ва Орол инқирози катта рол ўйнамоқда. Бу ҳақда Жаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган анжуманда маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ҳавони энг кўп ифлослантираётган манбалардан бири энергетика соҳасидир. Кўмирли электр станциялар ва дизелли генераторлар саломатликка жиддий хавф туғдирмоқда. Саноат ва транспорт ҳам глобал исишнинг асосий сабабларидан бири. Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги иссиқхона газлар миқдоридаги улуши икки баробарга камайган бўлса ҳам, дунё миқёсида атмосферанинг заҳарланиш даражаси 50 фоиздан кўпроққа ошган.

    Шу билан бирга, Ўзбекистонда исиш суръатлари глобал миқёсдаги ўртача суръатлардан ошмоқда. Бутун дунёда 1890 йилдан 2010- йилга қадар глобал ҳарорат 0,7 даражагача ошган бўлса, Тошкентда 1,7 даражага кўтарилган, дея маълум қилди «Ўзгидромет» ҳузуридаги ифлосланиш манбалари мониторинги лабораторияси бошлиғи Олга Белоруссова.

    «Ўзгидромет» кузатувларига кўра, бутун республика бўйича ҳам ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи кўтарилмоқда. Сўнгги 60 йил давомида бутун республикада, айниқса марказий ҳудудда 40 даражадан юқори ҳарорат кузатилган кунлар сони ошган.

    Бугунги кунда мамлакатда 2 миллион донадан зиёд автотранспорт рўйхатга олинган. Уларнинг 44 фоизи бензин, 15 фоизи дизел ёнилғиси ва 41 фоизи газ ёнилғисида ҳаракатланади. Транспорт воситалари чиқараётган атмосфера газларининг қарийб 91 фоизи автотранспортлар ҳиссасига тўғри келади, деди БМТТДнинг иқлим ўзгариши бўйича мутахассиси Раъно Бойхонова.

    Миллий даражада Ўзбекистонда автотранспорт атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи барча манбаларнинг 60 фоизини ташкил этади. Бу ривожланган ва ривожланаётган давлатларда белгиланган стандарт кўрсаткичлардан уч баробар кўп демакдир.

    Ҳавони жиддий равишда ифлослантираётган манбалардан яна бири заҳарли туз ва чанг бўронлари ўчоғи ҳисобланган Оролқум чўлидир. Оролқум чўлидан кўтарилган чанг зарралари Ўзбекистондан узоқ масофаларда ҳам аниқланмоқда, деди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер.

    Мутахассис БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ифлослантирувчилар ҳажмига солиқ жорий этиш, қазилма ёнилғилар учун субсидияларни бекор қилиш, яшил иқтисодиётга ўтиш ва 2020 йилгача кўмир шахталари қурилишини тўхтатиш зарурлигини маълум қилганини эслатиб ўтди.

    «Зарарли ишлаб чиқарувчилар атрофидаги санитар ҳудудда оғир металларни ютувчи ва ҳавони тозаловчи ўсимликлар ўсиши лозим. Карерлар атрофида жуда кўп ерлар бузилган. Чанг зарарли моддаларни олиб келади. Шунинг учун ҳар бир корхона ўз хатоларини бартараф этиши ва биологик рекултивация ўтказиши керак», — дея таъкидлади Миллий университетнинг экология кафедраси профессори Тўра Раҳимова.

    Раъно Бойхона Тошкентда электр транспортини жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳозирда ишлаб чиқилаётган 2019—2025 йилларда транспортни ривожлантириш концепциясида ўз аксини топган. Лойиҳа доирасида жамоат транспорти йўналишлар тармоғини оптималлаштириш, жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ажратиш, велойўлаклар ва яшил зоналарни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

    13.06.2019, 17:30   Изоҳ (0)   24530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пензада ош саммити ўтказилмоқда (фото ва видео)

    13.06.2019, 17:14

    Ўзбекистон бўйлаб президент мактабларига 15 000 дан ортиқ талабгор ҳужжат топширди

    13.06.2019, 16:51

    Оқдарё тумани ҳокимининг Captiva русумли хизмат автомобилига «мигалка» ўрнатилгани учун жарима белгиланди

    13.06.2019, 16:25

    Ҳуррият: Вилоятларга қатнайдиган шахсий автомобиль эгаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш вақти келмадими?

    13.06.2019, 16:11

    Россиялик телебошловчи Ксения Собчак қисқа видеоси билан ўзбекистонликларни ранжитди

    13.06.2019, 15:57

    Жиззахдаги қандолат фабрикасида ёнғин содир бўлди

    13.06.2019, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.