Ижтимоий тармоқларда тарқалган, блогерлик фаолияти билан боғлиқ хабарларда кўтарилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Солиқ хизмати хабарлари» Telegram-каналида хабар берилди.
Натижаси юзасидан батафсил расмий маълумот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берган, ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини айтган, агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)