• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    520 туп мевали дарахти бир кечада кесиб ташланган фарғоналик боғбоннинг зарарини ким ва қачон тўлайди?

    «Дарё»га Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Янгиқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 76-уйда яшовчи Расулжон Омонов мурожаат қилиб, ўз маблағи ва меҳнати эвазига барпо қилган боғидаги 520 туп мевали дарахти бир кечада кесиб ташланганини, айбдор аниқ бўлса-да, шу кунгача етказилган зарар қопланмаётганини маълум қилди.

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Бешариқ туманида бўлиб, боғбоннинг мурожаатини ўрганди.

    Расулжон Омонов оила аъзолари билан «Мазокиров Муҳаммадкарим» фермер хўжалиги ерларига туташ бўлган коллектор муҳофаза ҳудудида 2014–2015 йиллар давомида боғ яратган. 12 кишидан иборат оила ташландиқ ерга минг тупдан ортиқ шафтоли ва хурмо дарахти экиб, қарийб беш йил давомида парваришлаб келган.

    2018 йил бошига келиб тумандаги кўплаб фермер хўжаликлари тугатилган ёки ерлари қисқартирилган. Шу жараёнда «Мазокиров Муҳаммадкарим» фермер хўжалиги ерлари ҳам туман захирасига олинган. 2018 йил 12 март куни Т.Мазокиров ММТП ҳудудида жойлашган туман захирасидаги мазкур ер майдони (Расулжон Омонов томонидан яратилган боғ шу ер майдони ёнида жойлашган) учун тендер танлови ўтказилган.

    «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалиги раҳбари Иқболжон Тожиев ҳам танловда қатнашиб, комиссия томонидан тендер ғолиби деб топилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 24 март кунги 633-сонли қарорига асосан мазкур ер майдони «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалигига ижарада фойдаланиш учун бириктириб берилган.

    Шундан сўнг «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалиги раҳбари Иқболжон Тожиев ва боғбон Расулжон Омонов ўртасида келишмовчилик бошланади. Фермер хўжалиги раҳбари боғ жойлашган ер майдони ўзига қарашли эканини айтиб, Омоновлар оиласининг боғдан фойдаланишига тўсқинлик қила бошлаган.

    — Ўтган йил туманда эски фермерларнинг кўпи тугатилиб, ерлари бошқа фермер хўжаликларига қўшиб юборилди. Боғимиз ёнидаги ерлар Иқболжон Тожиевга қарашли фермер хўжалигига берилгач, у бизни боққа киргизмай қўйди. Бу боғ менга қарашли, бу ерларга тут экаман, деб бизга қаршилик кўрсатди. Мени, аёлимни, ота-онамни ҳам ҳақорат қилди, истаган жойингга бор, бу ерни ҳоким менга берган, деди.

    Аслида бу ҳокимият тасарруфидаги ер эмас, зовур ёнида бўлгани учун Мелиоратив экспедициянинг ери. Мелиоратив экспедиция билан бизнинг шартномамиз бор эди.

    2018 йилнинг 15 май куни шу масалада ёрдам сўраб Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим. Мурожаатимни ўрганиш учун 29 май куни туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Д.Ўринов бошчилигида ишчи гуруҳ келди.

    Ишчи гуруҳга Иқболжон Тожиев буларнинг боғдан фойдаланишларига ҳеч қандай эътирозим йўқ, деб тушунтириш хати ёзиб берди. Фермер билан келишиб олганимиз ҳақида далолатнома тузилди, — деди боғбоннинг ўғли Шарифжон Омонов.

    Шарифжон Омонов.

    Шарифжон Омонов.
    Фото: «Дарё»

    Ҳақиқатан ҳам, ўрганиш якунида ишчи гуруҳ раҳбари Д.Ўринов мазкур шикоят юзасидан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга боғ жойлашган ернинг фермер хўжалигига тегишли эмаслиги ҳақида маълумот берган:

    «Ўрганиш давомида мурожаатчи Р. Омонов томонидан экилган мевали дарахтлар ер майдони ҳақиқатан ҳам зовур муҳофаза майдони бўлиб, «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалиги фойдаланишида эмаслиги аниқланди.

    «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалиги раҳбари I. Тожиев ушбу ер майдонига кириш ҳамда фойдаланишда Р. Омоновга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.»

    — Лекин барибир ўзгариш бўлмади, ўзимизнинг боғимизга ўзимиз бемалол кириб-чиқа олмадик. Шундан кейин ер аслида кимга тегишли эканини билиш мақсадида Мелиоратив экспедицияга мурожаат қилдим. 29 август куни Мелиоратив экспедиция бошлиғи I.Мамажоновдан жавоб хати олдим. Унда «Сизнинг аризангиз экспедиция мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Сиз томонингиздан сўралган «КД-1» коллектори қирғоқ бўйи минтақасидаги ер майдонидан 2018 йилда шартнома асосида фойдаланишга рухсат этилади», дейилган. Лекин, фермер боғимизнинг биринчи йил ҳосилидан бизга бермади, — деди боғбоннинг ўғли Шарифжон Омонов.

    Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси берган маълумотга кўра, Расулжон Омонов фойдаланиб келган ер майдони Бешариқ тумани «Янгиқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё–Сўх ирригация ҳавза бошқармаси қошидаги Мелиоратив экспедиция тасарруфидаги КД-1 коллектори қирғоқ бўйи минтақасида жойлашган.

    Мазкур коллекторнинг 1100 метр қисми, яъни 0,70 гектар ер майдони 2018 йил 29 март кунги 180-сонли шартномага асосан Сирдарё-Сўх ирригация ҳавза бошқармаси қошидаги Мелиоратив экспедицияси томонидан Расулжон Омоновга хурмо ва шафтоли дарахтлари орасида мош ва ловия етиштириш учун йил охирига қадар вақтинча фойдаланиш учун берилган. Расулжон Омонов шартномага асосан белгиланган тартибда тўловни амалга оширган. Бироқ, боғдан олинган ҳосилни тасарруф эта олмаган.

    Расулжон Омонов.

    Расулжон Омонов.
    Фото: «Дарё»

    — Бу ер зовур ёқасидаги ташландиқ, ўйдим-чуқур жой эди. Пахта-ғалла майдони эмас. 2015 йилда «Мазокиров Муҳаммадкарим» фермер хўжалиги раҳбари М. Эргашев билан оғзаки келишиб, шу ердан фойдаланишни бошладик. Унумдор тупроқ ташиб келиб, қаттиқ меҳнат қилиб бу ерни обод қилдик. Минг тупга яқин шафтоли ва хурмо экдик. Ўғилларим Қозоғистонда, Қирғизистонда ишлаб, пул жўнатиб турди. Шу пуллар эвазига ташландиқ ерда боғ яратдик. Оиламиздаги 12 жон салкам беш йил меҳнат қилдик. Дарахтлар ҳосилга кириши билан фермер бизни уриб, сўкиб, боққа киргизмай қўйди. Кўчатлар ҳосилга кирганда эгаси чиқиб қолди.

    Шу йил 23 январь куни дарахтларга шакл бериш мақсадида турмуш ўртоғим Меҳриниса Омонова, ўғлим Маъруф Омонов билан боққа бордик. Қарасам, шафтоли ва хурмо дарахтлари кесилиб ётибди. Санаб чиқсам, 320 туп шафтоли, 200 туп хурмо кесилибди. Бу ҳақда Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилдик. Кейин суд бўлди. Лекин ҳеч ким биз кўрган зарарни қоплаб бермаяпти», — дейди боғбон Расулжон Омонов.

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)
    Фото: «Дарё»

    Шарифжон Омоновнинг фикрича, фермер хўжалиги раҳбари унинг боғини туман ҳокимининг буйруғи билан кестириб ташлаган. Туман ҳокимининг ўринбосари бу фикрни инкор қилиб, мазкур муаммо икки фуқаро ўртасидаги келишмовчилик эканини, туман ҳокимлигининг бу ишга алоқаси йўқлигини, бу низони суд орқали ҳал этиш мумкинлигини айтди.

    Фермер хўжалиги раҳбари ва боғбон ўртасидаги низо Бешариқ туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳукмида Иқболжон Тожиев томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани, яъни Расулжон Омоновнинг 520 туп мевали дарахти фермер хўжалиги раҳбари томонидан ноқонуний тарзда кесиб юборилгани тўлиқ ўз тасдиғини топгани қайд этилган. Суд ҳукми билан Иқболжон Тожиевга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    «Муҳаррамхон Тожиева келажаги» фермер хўжалиги раҳбари Иқболжон Тожиев суд жараёнида қуйидаги мазмунда кўрсатув берган:

    «2018 йилнинг март ойида тугатилган фермернинг 35,2 гектар ерини менга қўшиб беришди. Бу ҳақида туман ҳокимининг қарори бор. Лекин боғ жойлашган ер Расулжон Омоновга тегишли экани ҳақида бирорта ҳужжат йўқ. Ўтган йили ҳокимиятдан 8 қути ипак қурти боқиб беринг, дейишди. Биласиз, ипак қурти тут баргини истеъмол қилади. Булар эрта баҳорда мевали дарахтларига кимёвий ишлов беришади. Бу тут дарахтларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Шунга 22 январь куни соат 17:00 да ўзимга тегишли мотор арра билан Расулжон Омонов томонидан экилган кўчатлардан тахминан 400 донасини кесиб ташладим.»

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)

    Кесилган дарахтлар (2019 йил 23 январда олинган сурат)
    Фото: «Дарё»

    Лекин бу ҳукмдан Расулжон Омонов қониқмаяпти. Унинг фикрича, ҳуқуқбузарга нисбатан енгил жазо тайинланган ва улар кўрган зарар ҳалигача қопланмаган.

    — Қўқон давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари келиб, вазиятни ўрганмасдан 520 туп мевага кирган дарахтни 10 миллион 501 минг сўмга баҳолаб берибди. Бу пулга бозордан шунча кўчат олиб бўладими? 500 туп кўчат камида 40 миллион сўм туради. Шунча йиллик меҳнатимиз-чи? Кўрган моддий ва маънавий зараримизни ким қоплаб беради? — дейди Расулжон Омонов.

    Биз ҳам туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ва мутасаддиларга савол билан мурожаат қилмоқчимиз: 520 туп мевали дарахти бир кечада кесиб ташланган боғбоннинг зарарини ким ва қачон тўлайди?

    «Дарё» бу мавзуга яна қайтади.

    13.06.2019, 17:43   Изоҳ (0)   34919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Менинг фикрим» порталида овоз тўплаган мурожаатга жавобан, Шаҳрисабзда 2 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

    13.06.2019, 17:32

    Ўзбекистонда ҳавонинг исиш суръатлари глобал миқёсдан икки баробар юқори эканлиги маълум қилинди

    13.06.2019, 17:30

    Пензада ош саммити ўтказилмоқда (фото ва видео)

    13.06.2019, 17:14

    Ўзбекистон бўйлаб президент мактабларига 15 000 дан ортиқ талабгор ҳужжат топширди

    13.06.2019, 16:51

    Оқдарё тумани ҳокимининг Captiva русумли хизмат автомобилига «мигалка» ўрнатилгани учун жарима белгиланди

    13.06.2019, 16:25

    Ҳуррият: Вилоятларга қатнайдиган шахсий автомобиль эгаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш вақти келмадими?

    13.06.2019, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.