Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга давлат-хусусий шерикчилик орқали Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қаршида сув таъминоти инфратузилмасини яхшилашга ёрдам беради. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Мазкур тўртта шаҳарда сув таъминоти инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича маслаҳат хизматларини тақдим этиш тўғрисидаги меморандумни Ўзбекистон уй-жой ва коммунал хизматларнинг биринчи ўринбосари Дилшод Азимов ва ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Синди Малвичини имзолади.
«Биз ушбу лойиҳа тўртта шаҳарнинг аҳолиси учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва яхшилашига ёрдам берадиган юқори малакали ва тажрибали хусусий сув операторини жалб этишига ишонамиз», — деди Дилшод Азимов.
Синди Малвичинининг айтишича, ОТБ 2021 йилнинг бошида ушбу шаҳарларда сув таъминоти ва санитария лойиҳаларини тайёрлаш ва хусусий шерикларни жалб қилиш бўйича ҳукуматга маслаҳат беради.
Хусусий сектор иштироки Ўзбекистонда мавжуд сув таъминоти ва санитария тизимларининг ишлашини ва бошқарувини яхшилашга ёрдам беради. Бу, шунингдек, соҳадаги ривожланишларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча инвестициялар ва халқаро тажрибани жалб этишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)