Delta City юқори технологияли инновацион маркази Тошкентнинг бошқа қисмида қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорида айтилади, деб ёзади Repost.
Таъкидланишича, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимига бир ой муддат ичида Жанубий Кореянинг Posco E&C компанияси билан пойтахтнинг бошқа қисмида Delta City юқори технологияли инновацион маркази қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш ва музокаралар натижаси бўйича президент Администрациясига таклифлар киритиш вазифаси топширилган.
Delta City — бу юқори технологияли марказ бўлиб, у дастлаб Hi-Tech City деб номланиб, Юнусобод туманида барпо этиш режалаштирилган эди. Марказ номи 2018 йилнинг 4 июль куни ўзгартирилган.
Изоҳ (0)