2019 йилнинг илк 5 ойи давомида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ компьютерлаштирилган тизими, яъни фоторадарлар орқали жами 45089 та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Аниқланган қоидабузарликларнинг 29441 таси Самарқанд вилоятида қайддан ўтган ҳайдовчиларга тегишли бўлиб чиқди. Кейинги ўринларда пойтахтда (3938) ва Навоий вилоятида (2722) истиқомат қилувчи ҳайдовчилар бормоқда.
Белгиланган жаримани ўз муддатида, яъни 2 ой давомида тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган самарқандлик 5940 нафар ҳайдовчи «Автокон» қурилмаси орқали аниқланган. Ҳайдовчилардан белгиланган давр оралиғида 3 332 951 308 сўм жарима ундирилган.
Изоҳ (0)