Санкт-Петербургда «i-Customs, Халқаро бизнес, инновациялар ва божхона томонидан тартибга солиш» VI Халқаро ёшлар конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унда Россия, Беларусь, Польша, Озарбайжон ва Ўзбекистондан жами 32 нафар иштирокчи божхона маъмуриятчилиги, божхона назоратида чегара хизматидан фойдаланишнинг истиқболлари, smart чегаралар учун божхона назорати йўналишларида ўз маъруза ва лойиҳалари билан қатнашди.
Мазкур конференцияда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари ҳам ўзларининг ташаббус ва лойиҳалари билан иштирок этди. Божхона институти 3-босқич курсанти Муштарий Исматованинг лойиҳаси мутахассислар томонидан энг яхши деб топилиб, унга 1-ўрин тақдим этилди.
Энди конференсияда юқори ўринларни қўлга киритган 6 нафар ғолиб, жумладан, М.Исматова ҳам жорий йил октябрь ойида Македониянинг Скопье шаҳрида ўтказиладиган «PICARD-2019» Халқаро ёшлар конференциясида иштирок этади.
Изоҳ (0)