Ёзги трансферлар вақтида Мауро Икарди «Интер»ни тарк этади, деб ёзади италиялик таниқли спорт журналисти Жанлука ди Марцио.
Икардининг ўзи клубда қолишга қарши эмас, бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Конте футболчини келаси мавсум учун режаларига киритмаяпти.
«Интер» айни дамда Эдин Жеко ҳамда Ромелу Лукаку трансфери устида жиддий иш олиб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)