ПСЖ ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси жинсий зўравонликда айбланмоқда, деб ёзади «Sports.ru».
Футболчи мазкур айблов юзасидан кўрсатма бериш учун Рио-де-Жанейродаги полиция маҳкамасига келди. У жароҳат сабаб ногиронлар аравачасида маҳкамага ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олди ва Копа Америка мусобақасини ўтказиб юборадиган бўлди.
Аввалроқ футболчини Нажил Тринидаде Мендес де Соуза жинсий зўравонликда айблаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)