Лондоннинг «Арсенал» клуби 30 июнь куни жамоа билан шартномаси якунланадиган 7 нафар футболчиси билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
«Тўпчилар» сафини эркин агент сифатида қуйидаги ўйинчилар тарк этади: Петр Чех, Штефан Лихтштайнер, Хулио Плегесуэло, Коэн Бремелл, Аарон Рэмзи, Чарли Гилмор ва Дэнни Уэлбек.
Аввалроқ Чех «Челси» спорт директори бўлиши маълум бўлганди. Шунингдек, Аарон Рэмзи мавсум ўрталаридаёқ «Ювентус» билан шартнома имзолаб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)