Испания терма жамоаси Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Фарер ороллари термасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Испанлар сардори Серхио Рамос мамлакат термаси сафидаги 164-ўйинини ўтказди. Қайд этиш жоиз, ҳимоячи ушбу ўйинда гол ҳам уришга эришди.
Рамос мазкур ўйинларнинг 122-тасида ғалаба қозониб, Икер Касильяснинг (121) рекордини янгилади, деб ёзади MisterChip. Касильяс терма жамоа либосида 167 та ўйин ўтказган ва у бу борада ҳали ҳам рекордчи.
Ғалабалар сони бўйича Хави (100) ва Андрес Иньеста кейинги ўринлардан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)