Венгрияда Дунай дарёсида сайёҳларни олиб кетаётган катер ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Полиция вакиллари ҳалокатнинг яна тўрт нафар қурбони топилганини маълум қилган. Жанубий кореялик тўрт нафар сайёҳ ва эжипажнинг бир нафар аъзоси ҳали ҳам топилмаган. Ғаввослар чўкиб кетган катерни чиқариб олишга тайёрламоқда. Бунинг учун катта сузувчи кран жалб этилади.
Катер 29 май куни Венгрия пойтахти мерияси биноси яқинида тўхтаб турган пайтда унга «Викинг» теплоходи келиб урилши оқибатида чўкиб кетган. Катер бортида 33 нафар кореялик сайёҳ ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг етти нафари омон қолган.
Изоҳ (0)