АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Нормандияда иттифоқ кучлари қўндирилишининг 75 йиллигига бағишлаб Францияда ўтказилган тадбир қизил йўлагидан ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу тадбир учун Мелания қора ёпиқ кўйлак ва қора рангли қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакни танлади.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари АҚШ биринчи хонимининг ушбу кўринишини у дафн маросимига келгандек баҳолади. Қора кўзойнак тақиш эса тадбир протоколига мувофиқ келмайди.
Франциянинг биринчи хоними Брижит Makroн тадбирга оқ рангли кўйлак ва оқ рангли костюм кийиб келди.
Изоҳ (0)