Қозоғистоннинг Атирау вилоятида жойлашган Макат туманида кутилмаганда кўл пайдо бўлди. Бу гидрогеологларнинг туманнинг ер ости қатламларида нефть ва газдан ташқари тоза сув заҳираси мавжуд деган тахминини тасдиқлайди, деб хабар берди «KNews.kg».
Мутахассислар фикрича, пайдо бўлганига бир неча кун бўлган кўлда беш минг метр куб сув йиғилган. Сув ҳавзасига ёввойи ўрдак ва ғоз каби қуш ва жонзотлар учиб келмоқда.
«Сув юзаси қаердан бошланаётганини аниқлаш керак. Балки бу ташландиқ гидрологик қудуқ ёки булоқдир. Экологлар сувнинг таркибини аниқлаши лозим. Сув тоза бўлгани билан, унинг кимоёвий таркиби номаълум. Неча фоиз туз бор таркибида, оғир ёки бошқа металлар йўқми», — дейди Урал-Каспий бассейнлари инспекцияси мутахассиси Лаззат Калмаганберов.
Сув ости манбасининг пайдо бўлиши вилоятнинг ушбу тумани ва унга яқин ҳудудларнинг ривожланишича, марказий сув таъминоти тизимига эга бўлмаган 21 та аҳоли пунктининг чорвачилик ва деҳқончилик билан кенг шуғулланишига ёрдам берган бўларди. Бутун ҳудудга ҳар куни 20 минг метр куб сув керак бўлади.
Изоҳ (0)