Грузиянинг тоғли Казбеги тумани ҳудудида вертолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
АҚШда ишлаб чиқарилган Bell 505 вертолёти Грузияда Rooms меҳмонхоналар тармоғига эгалик қилувчи Adjaragroup компаниясига тегишли эди. Компания матбуот хизматига кўра, вертолёт Казбеги туманида жойлашган Rooms Hotel Kazbegi меҳмонхонасига йўл олганида ҳалокатга учраган.
Ҳодиса оқибатида учувчи ва икки нафар меҳмонхона ходими ҳаётдан кўз юмгани билдирилмоқда.