АҚШ Федерал тергов бюроси илк бор қор одамига тегишли бўлиши мумкин бўлган намуналарини ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Sputnik.
1976 йилда Питер Берн йети мавжуд бўлиши масалалари билан шуғулланган. У ФТБга 15 та соч ва тўқималарни тадқиқот ўтказиш учун юборган. Соч ва тўқималарнинг келиб чиқиши номаълум бўлган. Идора истисно тариқасида ва «илмий тадқиқот» учун рухсат берган, бироқ натижалар Берн талабларига жавоб бермаган.
«Тадқиқот натижасида бу сочлар кийиклар оиласига мансуб эканлиги ҳақида хулоса берилди», — дейилган ФҚБнинг илмий ва техник хизмат кўрсатиш бўлими директор ёрдамчиси Жей Кокрен хатида.
Ҳозирги вақтда, бир нечта ўн йиллардан сўнг, 93 ёшли Берн CNBC телеканалига қор одам борлигига ишонишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, охирги 50 йил ичида у Химолайда етининг икки ёки уч занжир изларини аниқлаган. Уларга кўра, қор одамнинг оёғида бешта бармоқ бор.
Шу билан бирга, мутахассис бу излар садхуга (улар дунёдан ва моддий завқ олишдан воз келган ҳинд авлиёлар) тегишли бўлиши мумкинлигини тан олди.
Маълумотга қараганда, бу ФТБ илк бор соч намуналари қор одамга тегишлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.
Изоҳ (0)