• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Парламенти Мажлиси раисини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президентнинг расмий веб-сайтида хабар берилди.

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Шавкат Мирзиёев меҳмонларни самимий қутлар экан, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Ўз навбатида, Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси самимий қабул учун Президентга чуқур миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев ва амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Фото: Президентнинг расмий веб-сайти

    Учрашувда томонлар Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг жорий йил апрель ойида амалга оширилган Ўзбекистонга илк давлат ташрифининг якунлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни амалий мазмун билан бойитиш борасида ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.

    Икки томонлама савдо ҳажми ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. 2018 йилда товар айирбошлаш 50 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошди. Яқин йилларда бу кўрсаткични камида 5 миллиард долларга етказиш вазифаси турибди.

    Мамлакатлар етакчи компания ва корхоналари иштирокида кооперация асосида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Транспорт соҳасида янги автобус ва темир йўл йўналишлари очилди, шаҳарлар ўртасидаги авиақатновлар кўпайтирилди, юк ташиш ҳажми ортмоқда.

    Ҳудудлараро алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда. Ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили муваффақиятли ўтказилди, жорий йилда эса Ўзбекистонда тадбирларга бой дастур асосида Қозоғистон йили ўтмоқда.

    Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Мамлакатлар парламентлари қўмиталари даражасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш, эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ва янги шериклик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида парламентлараро дўстлик гуруҳлари имкониятларидан янада самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

    Нурлан Нигматулин Қозоғистон Парламенти парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда, шунингдек, қардош халқлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни рўёбга чиқаришда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.

    Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Қозоғистон сиёсий ҳаётидаги энг муҳим тадбир — жорий йил 9 июнь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

     

    07.06.2019, 20:30   Изоҳ (0)   21558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда фуқаро маст ҳолатда танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    07.06.2019, 19:51

    Тошкент вилоятида номаълум шахс 8 ёшли қизчани ўғирлаб кетишга уринди

    07.06.2019, 18:59

    Қоракўлда 16 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

    07.06.2019, 18:34

    Ёқилмаган чироқ учун маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтариладими?

    07.06.2019, 18:04

    «Дарё»дан янги лойиҳа. Daryo Weekend: Дам олиш кунлари (8—9 июнда) кутилаётган тадбирлар анонси (видео)

    07.06.2019, 17:44

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Шаҳар бош режаси ҳали тасдиқланмади

    07.06.2019, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.