Тошкентда Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги қарори қабул қилинди.
Эндиликда 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Куннинг ёруғ вақтида транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда, йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида, болалар гуруҳини ташкилий ташишда, хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда, механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида), мотоцикл ва мопедларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак.
Эндиликда чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқларининг мавжудлиги сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди.
Айни вақтгача мазкур қарор юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтарилмайди. Лекин баённома расмийлаштирилган, аммо тўлашга улгурмаган ҳайдовчилар учун бу баённома бекор қилинди.
Изоҳ (0)