«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Sky Sports.
Футболчига «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Жамоа Триппьерни Жоау Канселуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Португалиялик Турин клубини тарк этиши мумкин. Унга «Манчестер Сити» ҳамда «Манчестер Юнайтед» клублари даъвогарлик қилмоқда.
Аввалроқ «Наполи» ҳимоячи учун 18-20 миллион евро таклиф қилганди, «Тоттенҳэм» эса 35 миллион ишлаб олмоқчи.
Киран ўтган мавсум Англия чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 4 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)