Бугун, 4 июнь куни соат 09:47 да Ўзбекистон ҳудудида ерости силкинишлари қайд этилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Зилзила магнитудаси 3,8 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи Тошкентдан 166 километр жануби-шарқда, 19 километр чуқурликда жойлашган.
Ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
Наманган — 3 балл.
Андижон — 2 балл.
Фарғона — 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмофаоллик сезилмаган.
Вайроналар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот келиб тушмаган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)