«Манчестер Юнайтед» «Лестер» ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонга қизиқиш билдиряпти. Бу ҳақда Индепендент хабар берди.
«Манкунианлар» учун Мэддисон трансфери энг мақбул вариант ҳисобланади. Футболчининг трансфер нархи, тахминан, 60 миллион фунтни ташкил этиши мумкин.
Томонларнинг музокаралари ҳозирча дастлабки босқичда бўлиб турибди.
Маълумот учун, «Лестер» ўтган йили 22 ёшли хавбекни «Норвич»дан 20 миллион фунт эвазига сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Мэддисон якунига етган мавсум Англия Премьер лигасида 36 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)