Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ан-32 ҳарбий-транспорт самолёти мамлакат ғарбидаги Аруначал-Прадеш туманида ҳалокатга учради, унинг бортида 13 киши бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳавога кўтарилганидан сўнг 35 дақиқа ўтиб радардан йўқолиб, ердаги бошқарув маркази билан алоқаси узилган самолётнинг бўлаклари топилган, унинг бортидагилар, жумладан, экипаж аъзолари ҳозирда расман бедарак деб ҳисобланмоқда, лекин ахборот манбаси уларнинг ҳалок бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)