Телебошловчи Максим Галкин ҳамкасби Андрей Малаховнинг «СтарХит» журналида чоп этилган мақоласини танқид қилди. Мақолада Галкин ва Алла Пугачёва Кипрда майдони салкам 600 квадрат метр келадиган кошона қургани ҳақида гап боради, дея хабар қилади Tengrinews.
Максим Галкин ўзининг Instagram’даги саҳифасида кўчмас мулк ҳақида маълумотларни рад этади ва Малаховни «телеғийбатчи», унинг дастурини эса «арзон томоша» деб атайди.
«Дўстлар, ҳамкасбим Андрей Малаховнинг асосий капитали ғийбатлар бўлган журнали бўғзимга келди. Қандайдир арзон агентлик мана иккинчи йилдирки Кипрда уй қураётганимни айтмоқда. Бугун мамлакатнинг асосий телеғийбатчисининг журнали агентлик томонидан ёлғон маълумотлар келтирилган бутун бошли мақолани эълон қилди.
Мен агентликни умуман билмайман ва Кипрда ҳеч қанақа кошонам йўқ. Кипрда мен билан суратга тушиш учун ёнимга келган одамлар орасида ўша фирманинг вакили ҳам бўлган деб ўйлайман. Мазкур ёлғон ўша сурат асосида тўқилган. Иккинчи, учинчи ёки тўртинчи фуқароликка эгалигим ҳақидаги гапларга эса жавобим — бу менинг шахсий ишим. Давлат ва солиқ қўмитасидан бошқа ҳеч кимга ҳисоб беришга мажбур эмасман.
Ишончим комилки, агентлик ушбу мақола учун журналга пул тўлаган. Ўз навбатида журнал бизнинг номимиз орқасида озгина пул ишлаб олди. Андрей сен давлат каналидаги дастуринг орқали арзон томошани яратиб бўлдинг. Мени ва оиламни ўзингни ғариб карнавалингга тортма», — дейди Максим Галкин.
Изоҳ (0)