Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида жойлашган вилоят «Агрокимёҳимоя» АЖ бино ва иншоотлари ер майдони билан бирга шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилади ва бу ерда меҳнат бозори ташкил этилади. Бу вазифа Бош вазир раислигида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнида белгиланган, дея хабар беради Zarnews.
Айни пайтда шаҳардаги Айний кўчасида кишилар вақтинчалик иш билан банд бўлиши учун чиқадиган мардикор бозори мавжуд. Бу жойдаги тартибсизлик, транспорт воситалари ўтишига ноқулайлик анча вақтдан буён аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)