Блокбастерлардан анимациягача, суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмлардан тарихий драмаларгача — 2025 йил кўплаб ёрқин кино премераларини тақдим этди. Агар бирор шов-шувли фильмни ўтказиб юборган бўлсангиз, ҳозир унинг ўрнини тўлдиришнинг айни пайти.
“Капитан Америка: Янги дунё”
“Капитан Америка”нинг янги қисмида Энтони Макки ва Харрисон Форд ўртасидаги қарама-қаршилик Marvel студиясига 180 миллион долларга тушди. Ишлаб чиқариш харажатларини биринчи дам олиш кунидаёқ қоплашга эришилди. Фильм 190 миллион доллардан ортиқ касса йиғиш учун атиги икки кун сарфлади. Лойиҳанинг умумий даромади эса 415 миллион долларни ташкил этмоқда.
“Супермен”
Супермен ҳеч қачон жуда бой бўлмаган, бироқ фильмда бош ролни ижро этган Девид Коренсвет катта маблағ ишлаб топди. Маълумотларга кўра, унинг гонорари 750 минг долларни ташкил этган. Аммо бу фильмнинг умумий даромадига нисбатан арзимас сумма ҳисобланади. 11 июлда экранларга чиққан “Супермен” аллақачон 502 миллион доллар йиғиб улгурди.
“Чайнатаун детективи, 1900 йил”
Хитойнинг “Чайнатаун детективи, 1900 йил” фильми сўнгги олти ой ичида энг даромадли фильмлардан бирига айланди. Ҳозирда унинг касса даромади 70 миллион долларлик ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан 506 миллион долларни ташкил этмоқда.
“Ф1”
“Ф1” фильми суратга олишига 200 миллион доллар сарфланган. Бу маблағлар Бред Питтга болид бошқаришни ўргатиш, махсус машиналар, камералар, штаб-квартиралар ва бошқаларни тайёрлашга сарфланган. Шундай бўлса-да, фильм даромади харажатлардан икки баробардан кўпроқ — 510 миллион долларни ташкил этди.
“Аждар ўргатувчилар”
2025 йилда суратга олинган “Аждар ўргатувчилар” жонли актёрлар иштирокидаги фильмини яратиш, асл мультфильмни ишлаб чиқаришдан 15 миллион долларга арзонроққа тушган. Бироқ бу ҳолат лойиҳанинг касса йиғимида асл нусхадан ўзиб кетишига тўсқинлик қилмаган. Натижада фильм муаллифларга 590 миллион доллар даромад келтирган.
“Юра даври дунёси: Қайта туғилиш”
“Юра даври дунёси: Қайта туғилиш” фильмининг деярли 300 миллион долларлик бюджетининг катта қисми айнан уларга сарфлангани шубҳасиз. Бироқ судралиб юрувчилар ва бош ролни ижро этган Скарлетт Йоханссон ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Натижада фильм даромади 718 миллион доллардан ҳам ошиб кетди.
“Минекрафт кинода”
Етакчилар учлигини 2025 йилнинг ҳақиқий ҳити бошлаб беради. Танқидчилар дастлабки шарҳларданоқ унга тўлиқ муваффақиятсизликни башорат қилишган эди. Бироқ Minecraft ўйини мухлислари жамият ҳал қилувчи кучга эга эканини исботлади. “Минекрафт кинода” фильми мемларга айланиб, Chicken Jockey флешмобини бошлаб юборди ва 955 миллион доллар даромад келтирди.
“Лило ва Стич”
“Лило ва Стич” фильми ҳатто 1 миллиард долларлик касса йиғимига эришишга муваффақ бўлди. Бу атиги 100 миллион долларлик камтарона бюджет билан амалга оширилди. Энди фильм қаҳрамонлари кексайгунча бегона сайёралик мавжудотларни тутиб, ҳеч нарсага муҳтож бўлмасдан яшаши мумкин.
“Нежжа аждарҳо шоҳини мағлуб этади”
Аждарҳо шоҳини енгиб, кичкина Нежжа ғоят катта — 2,2 миллиард долларлик касса даромадини қўлга киритди. Шу туфайли фильм энг даромадли кинолойиҳалар рўйхатида “Титаник”дан кейинги 5-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)