Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

AS’нинг хабар беришича, мадридликлар Дания терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Унга Мадридда Лука Модричнинг ўринбосари сифатида қаралмоқда.

Ўтган ҳафтада «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес Лондон клубидаги ҳамкасби Дениэл Леви билан Мадридда Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳсидан кейин ташкил этилган базмда учрашди. Улар Эриксеннинг трансфери бўйича муҳокама қилишганми ёки йўқ, маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксеннинг «шпорлар» билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Эриксен тугалланган мавсум Англия Премьер лигасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 12 та голли узатма берди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда