Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Президенти раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Президент ушбу йиғилиш давомида маданият ва спорт ишларида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида ҳам гапириб ўтган.
«Маданият ва спорт ишлари вазирлигида 12 киши ишларди. Бахшилар йўқ бўлиб кетарди фестиваль ўтказмаганимизда. Шаҳрисабзда мақом фестивалини ўтказдик. Санъатни севаман, деган мақомни тинглаши керак!Нима эмиш: бахшиларни тўйга айтгани ор қилармиш. Уят! Уят! Уят! Иккита ашула айтади — хизмат кўрсатган артист.Ўзининг маърифати, маънавияти билан хизмат кўрсатиши керак...», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)