Айни чоғда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқликни кескин танқид қилган.
«Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради», - дея таъкидлаган президент.
«Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланди. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда. Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлади», — дейилади хабарда.
«Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик», — деди президент.
«Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман. Пора олдими, тамом, у қамалади. Мен бугун таклиф эшитгани келганман. Менга мақтов керакмас», — деб айтган президент.
Изоҳ (0)