Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан, 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди. Аммо нархлар оширилмади.
«Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, бунга Вазирлар Маҳкамаси томонидан 31 май куни янги қарорнинг имзоланиши сабаб бўлди. Унда ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш кўзда тутилган.
«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ушбу қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.
Изоҳ (0)