• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида аслида нима бўлган?

    30 апрель куни блогер Елена Полянская ўзининг Facebook’даги саҳифасида Тошкентдаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида 2 нафар боланинг калтаклангани ҳақида хабар қолдирган эди. Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ 30 март куни ушбу масала юзасидан жиноий иш қўзғатилганини ва 7 апрелда ишни Юнусобод тумани ИИБга йўналтирилганини маълум қилган, дея ёзади Repost.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Repost нашри Меҳрибонлик уйидаги болаларга ёрдам берувчи Светлана (исми ўзгартирилган) исмли аёл ҳамда 23-сонли Меҳрибонлик уйида ишловчи психолог Рената Гильмеева билан суҳбат ўтказди ҳамда воқеага ойдинлик киритди.

    15 ёшли Артём ва 12 ёшли Саша (исмлар ўзгартирилган) меҳрибонлик уйида бир гуруҳда тарбияланар эди. Гуруҳ тарбиячиси — Аброр (исми ўзгартирилган).

    Артёмнинг онаси вафот этган, отаси эса эмизикли бола билан қолган. Ота кейинчалик ичкиликка ружу қўйган, уйига аёлларни олиб келган, улар билан жанжаллашган. Артём қўрққанидан қочиб кетиб, уйнинг болохонасига чиқиб олган ва ўша ерда ўтириб, овқатланган.

    Светлана 23-сонли Меҳрибонлик уйига келганида Нигора исмли ходим уни Артём билан таништирган. Маълум бўлишича бола энурез (пешобни ушлаб туролмаслик) касаллиги билан оғриган. Светлана уни бир неча бор ўз уйига олиб кетган, дарсларига ёрдам берган, овқат тайёрлашни ўргатган.

    «Мен шанба ва якшанба кунлари уни уйимга олиб кетардим, — дейди Светлана. — Меҳрибонлик уйи тарбиячиси унинг ўғрилигини, пешобини ушлаб туролмаслигини, жинсий қизиқиши билан муаммо борлигини ва доим қочиб кетишини айтган. Шунга қарамай мен таваккал қилдим. Уйга келдик, у пулларим қаерда туришини кўрди. Эшик очиқ. Аммо у пулларимга тегмади. Унинг устига туни билан унинг таги қуруқ эди, ҳожатхонага ўз вақтида борди. Кейинги шанба, якшанба кунлари ҳам шундай бўлди».

    23-сонли Меҳрибонлик уйида бир гуруҳнинг ичида турли ёшдаги болалар тарбияланади. Рената Гильмееванинг сўзларига кўра, бундай тизим ёши катта болалар гуруҳ ичида ўз қоидаларини яратиб олиб, хўжайинчилик қилишига олиб келади.

    Артём ва Саша бир-бирига ака-укадай муносабатда. Психолог Ренатанинг айтишича, Саша итоаткор ва маънан ожиз, Артём эса иродали ва қатъий. Улар биргаликда бир-бирини қўллаб-қувватлашга уринади.

    Лена хола — Артём меҳрибонлик уйига тушгунича унинг оиласига ёрдам бериб турган қўшниси.

    Жорий йилнинг январь ойида Лена хола Светланага қўнғироқ қилиб, Саша ва Артём меҳрибонлик уйидан қочиб кетгани ва ҳозирда унинг уйида эканини хабар қилган. Шунингдек, болаларнинг танасидаги калтакдан кўкарган жойларини суратга олиб, Светланага юборган (думбадаги кўкарган ва қон талашиб қолган жойлар Сашаники, оёқдаги калтак излари Артёмники).

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Лена хола болаларга овқат берган, ухлашга ётқизган, кейин эса меҳрибонлик уйига хабар қилган. Меҳрибонлик уйи ходимлари болаларни олиб кетиб, яна калтаклаган.

    Саша дарҳол енгилган. Артёмнинг эса ўзига яраша феъл-атвори бор. У 8 марта қочиб кетган. Уни 8 марта топиб, калтаклашган. Артёмни бунгача ҳам аввалдан уриб, ҳақорат қилишган. Артём бунга жавоб қайтарган, эвазига эса уни бир хонага қамаб қўйиб, 3 кун овқатсиз қолдиришган.

    Артём Лена холаникига қочиб кетаверган. У эса болани уйига киритиб, овқатлантириб, ухлашга ётқизиб, меҳрибонлик уйига хабар берган. Артём саккизинчи марта қочганида эса Лена хола уни уйига киритмаган. Пастдан одамлар чиқиб, болани меҳрибонлик уйига қайтармоқчи бўлган, аммо Артём подезднинг иккинчи қаватидан кўчага сакраган. Светлананинг айтишича, унинг оёқ кафти жароҳатланган. Уни барибир тутиб олишган, меҳрибонлик уйига қайтаришган ва у ерда яна калтаклашган.

    Шундан сўнг Светлана Президент порталига хат ёзиб, Лена хола юборган суратларни ҳам бириктирган. 3 кундан сўнг аёл шаҳар прокуратурасига чақиртирилган. Ишни Собиров Дилшод олиб борган.

    «Сашани ҳам чақиришди, — дейди Светлана. — Уни тарбиячиси Аброр ва меҳрибонлик уйи ходими Нигора олиб келди. Собиров Дилшод ҳамманинг олдида Сашадан уни ким урганини сўради. Бола қўрққанидан ўзи йиқилиб тушганини айтди. Мен тарбиячи ва ходимнинг хонадан чиқиб туришларини сўрадим. Шундан сўнг бола уни ким ва нега калтаклаганини айтиб берди».

    Сашанинг айтишича, у тарбиячиси Аброрнинг компьютеридан билмасдан ниманидир ўчириб юборган. Тарбиячи ҳаммани бир қатор қилиб турғизиб қўйиб, буни ким қилганини билиш учун ҳаммани навбатма-навбат ура бошлаган. Саша унинг ёнига келиб, файлни у ўчириб юборганини айтган ва бошқа ҳеч кимни урмаслигини илтимос қилган. Тарбиячи уни кечиришини айтган, аммо кейин яна урган. Светлананинг айтишича, тарбиячи болаларни швабра ёки каравотнинг ёғоч ва темир таёғи билан уради.

    Шаша калтакланганидан сўнг, Артёмдан бирга қочиб кетишни сўраган. Кейин улар қочиб кетган. Бу уларнинг биринчи қочиши эди.

    Ушбу терговдан сўнг ҳаммани қўйиб юборишди. Меҳрибонлик уйида Саша калтаклангани ҳақида ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаса, уни бошқа урмасликларини айтишган. Саша рози бо‘лган.

    Артём саккизинчи марта қочганидан кейин меҳрибонлик уйи раҳбарияти шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига хат ёзиб, болани олиб кетишини сўраган. Кейин Артёмни олиб кетишган. Светлана ва Лена хола уни кўргани борган. Бош шифокор уларга Артёмнинг танасида кўкарган жойлар борлигини, қулоғи ва бурни синганини, оёғи жароҳатланганини айтган. Қайси сабабга асосланиб, болани руҳий касалликлар шифохонасига қабул қилинганига бош шифокор жавоб бера олмаган.

    Даволовчи шифокор Артёмга фақатгина енгил тинчлантирувчи дори бераётганини айтган.

    «Мен касалхонага келганимда, шифокор Артёмни чақирди, — дейди Светлана. — У меҳрибонлик уйидан кимдир келди деб ўйлаб, чиқишни хоҳламади. Кейин кўз қири билан секин қаради-да, мени кўриб, «Ойи!» дея бақирганча, югуриб келди. Артём менга тарбиячиси Аброр келганини ҳамда агар Артём сабаб уни ишдан бўшатишса, бу ерга келиб унинг оёқ-қўлини синдириб, тилини кесиб ташлайман деб таҳдид қилганини айтди».

    <em>Тилхат</em>  Фото: Repost

    Тилхат  Фото: Repost

    Даволовчи шифокорнинг айтишича, бола 3 кундан кейин касалхонадан чиқиши ва меҳрибонлик уйига қайтиши керак эди. Аммо Светлананинг мурожаатидан сўнг, Артём 23-сонли Меҳрибонлик уйига эмас, балки 22-сонли Меҳрибонлик уйига ўтказилди.

    Маълум бўлишича, 23-сонли Меҳрибонлик уйида ишлайдиган ҳайдовчи 22-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам ишлар экан. У Артёмга бақириб, 23-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбариятида у сабаб муаммо кўтарилганини айтган ва уни урган. Артём яна қочиб кетган. Уни тутиб келишган ва Болалар шаҳар тақсимот-қабул қилиш марказига жойлаштиришган. Артём ҳозиргача шу ерда. Саша 23-сонли Меҳрибонлик уйига қайтарилган.

    2019 йил 4 апрель куни прокуратурадан Светлананинг Президент қабулхонасига қилган мурожаатига жавоб келган. Унга кўра, экспертиза-текширув вақтида Артёмда «жисмоний шикастланишлар, шунингдек, узлуксиз калтакланиш ва бошқа қийноқ излари топилди», деб таъкидланди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Ушбу масала юзасидан 2019 йил 30 март куни шаҳар прокуратураси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисмининг «а» банди бўйича жиноят иши қўзғаган.

    «Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, болада ҳақиқатан ҳам тан жароҳати излари топилди. Меҳрибонлик уйи ходимларидан бири унга жароҳат етказганликда гумонланмоқда», — дейди Тошкент шаҳар ИИББ.

    Repost нашри 23-сонли Меҳрибонлик уйида ишловчи психолог Рената Гильмеева билан ҳам суҳбатлашди.

    Repost: Сизнинг вазифангиз нимадан иборат?

    Рената Гильмеева: Менинг вазифамга болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг психологик саломатлиги ҳақида қайғуриш, шунингдек, диагностика, руҳий консултация, руҳий профилактика, тарбиячилар, раҳбарият ва тиббиёт ходимлари билан ишлаш киради. Яъни мен ҳамма билан бирга ишлашим керак.

    Р: Сизнингча, болалар ва тарбиячиларнинг ўзаро муносабати қандай?

    Р.Г.: Биринчи келганимда болаларга ўз уйидек қилиб яратилган шароитларни кўриб, ажаблангандим. Аммо ишлашни бошлаганимдан кейин ҳаммасини тушунганман… Йўқ, мен 12 та гуруҳнинг ҳамма тарбиячилари ёмон демоқчи эмасман. Асло ундай эмас. Жуда ҳам меҳрибон тарбиячилар ҳам бор, аммо улар бармоқ билан саноқли. Шу билан бирга, болалар билан умуман ишламайдиган тарбиячилар ҳам бор. Унақасига дуч келганман: доимий можаролар, болалар шикоят қилади, қочиб кетади. Мен тарбиячилар билан тренинглар, семинарлар, суҳбатлар ўтказганман, тушунтирганман. Ахир булар болаларнинг алоҳида категорияси, улар билан ишлаш алоҳида малака, тажриба ва билимни талаб қилади. Бусиз сира ҳам иложи йўқ.

    Р: Гуруҳ ичида болаларнинг ўзаро муносабати ҳақида нима дея оласиз?

    Р.Г.: Ҳаммаси тарбиячига боғлиқ. Масалан, Болаларни худди ўзининг фарзандидек қабул қиладиган тарбиячилар бор. Табиийки, ундай гуруҳларда муҳит яхши бўлади. Яна шундай тарбиячилар борки, улар фақат шунчаки келиб, иш соатини ўтаб кетади. У ерда эса тартибсизлик бўлади, болаларнинг бир-бири билан муносабати ёмон, қизларнинг ўртасида алоҳида, ўғил болаларнинг ўртасида алоҳида «катта»лари бўлади. Аслида бундай ҳолатларни тарбиячи назорат қилиши керак. У ерда кўпчиликка ҳеч нарсани фарқи йўқ, шунинг учун ҳамма хоҳлаганини қилади. Болалар ўзаро жанжаллашади, тарбиячи эса уларни кузатиб туради, яъни аралашмайди. У болаларни орасидан биттасини сардор қилиб қўяди-да, ҳамма вазифани унга топширади. Кейин эса ўзбошимчалик пайдо бўлади. Ҳамма гуруҳларда ҳам бундай эмас, аммо шундайлари бор-да. Яна шундай ҳоллар бўладики, болани янги уйга олиб кетишади, бола эса тарбиайчисидан ажралишни хоҳламайди.

    Р: Артём ҳақида психолог сифатида нима дея оласиз?

    Р.Г.: Унда психологик муаммолар бор. У 15 ёшида энурез билан оғриган. Кечқурун пешобини ушлай олмаслиги бу психологик муаммо. Албатта, бу қўрқув, ваҳима натижасида пайдо бўлган. Бу қўрқувларнинг ҳаммаси тунда одам бўшашганда шундай кўринишда чиқиб кетади. У ерда кўп болаларда шундай муаммо бор. Мен у ерда фақат 2 ой ишладим. Ҳали тўлиқ ўрганганим йўқ эди. Мени таъқиб қила бошлашди ва мен кетдим.

    Р: Калтаклаш у ерда бир марта эмас, балки узлуксиз давом этган, шундайми?

    Р.Г.: Ҳа, узлуксиз. Саша ва Артём нимжон болалар. Негадир ҳамма уларга ҳужум қилган. Агар кимдир нимадир нотўғри иш қилса, болаларни бир қатор қилиб турғизиб қўйиб, гуруҳ сардори калтаклаган. Уларнинг гуруҳида доим можаролар бўлиб турарди. Пул сўрашган, дўқ-пўписа қилишган. Мен келганимда шифокордан энг тарбияси оғир болаларни рўйхатини олиб, улар билан ишлай бошлаганман. Табиийки, ўша пайт Артём билан ҳам ишлаганман. Кейин муаммо чиққан. Саша ниманидир ўчириб юборган, кейин жазоланган. Ўшанда ҳаммасини билиб олганман. Артём менга кўп бор ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мен у билан ишлаганман-ку. У келиб, мендан пул сўраган. Пулни нима қиласан, десам, бир бола ундан 100 минг сўм сўраб, пўписа қилаётганини айтган. Пулни қаердан олишини сўраганимда, агар топиб бермасам, у мени уради, деган. Кейин бу масала билан ўзим шуғулландим. Ҳаммасини йиғиб, қанақа пул ҳақида гап кетганини сўрадим. Тарбиячиси билан ҳам гаплашдим, у ҳеч нарсани билмаслигини айтди. Директорга ҳам хабар берганман, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган. Орадан бир неча кун ўтгач, уни калтакланган аҳволда кўрдим. Директор ҳам, тарбиячи ҳам «ҳаммасини ҳал қиламиз», деди. Натижада, директор малака оширишда, Артём қабулхонада, Саша меҳрибонлик уйида (у ердалигимда Саша уни яна калтаклашаётганини айтган эди). Бу мен билган ягона ҳолат эмас. Шифокорнинг айтишича, бир неча йиллар олдин калтаклаш бўйича жиноий иш очилган. У пайт бир қизни тарбиячиси мияси чайқалгунча урган. Директорни алмаштиришган, вазият эса давом этаверган. У ерда яна кадетлар гуруҳи бор. У гуруҳда аҳвол бундан ҳам баттар. Мени раҳбарият у ерга қўймаган. Шифокорнинг айтишича, у ерда болаларнинг суяги чиқиши, синиши, кўкаришлар кўп бўлади. Мен унда нега бу ҳақида индамаслигини сўраганимда, у «бу мени вазифамга кирмайди» деб жавоб берган. Мен ҳали тағинам болаларга психологик босим ўтказилгани ҳақида гапирмаяпман. Мана шу можаролар кўтарилгач, болаларни йиғиб, агар менга ниманидир айтса, руҳий касалликлар шифохонасига юборишларини айтиб, қўрқитган. Шунинг учун менга аввал гаппирган болалар ҳам, кейин қўрққанидан ҳеч нарсани айтмай қўйди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш текширув-ўрганиш босқичида кетмоқда.

    02.06.2019, 07:42   Изоҳ (0)   97916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар Халқаро қизил китобга киритилган қўнғир айиқни ўласи қилиб дўппослади

    01.06.2019, 23:58

    Тошкентда ҳайдовчини кундузи чироқ ёқиб юриш ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди

    01.06.2019, 23:28

    Польшада автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароларидан бирининг шахси тасдиқланди

    01.06.2019, 23:14

    Ўзбекистон компаниясининг Coca-Cola рекламасидан кўчирилган ролиги эфир ва ижтимоий тармоқлардан олинди

    01.06.2019, 22:57

    Тошкентдаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

    01.06.2019, 22:42

    Жанубий Кореяга ишга кетишни хоҳловчи ўзбекистонликлар учун янги тартиблар эълон қилинди

    01.06.2019, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.