2 июнь, якшанба куни тонгида Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Унда тўртта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, мағлубият нима эканини билмай келаётган британиялик боксчи Энтони Жошуа (22 та ғалаба, 21 та нокаут) америкалик Энди Руисга (32 та ғалаба, 1 та мағлубият, 21 та нокаут) қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жангнинг еттинчи раундда Руис техник нокаут эвазига Жошуани мағлубиятга учратди ва бир йўла 4 та камарни қўлга киритди (WBA, WBO, IBF ва IBO).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)