«Маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари» тўплами тайёрланди ва нашрдан чиқарилди. Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, тўплам ҳужжатларни расмийлаштиришда шаклий, кетма-кетлик ва касбий маданиятга оид камчиликларни бартараф этиш мақсадида чиқарилган.
Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида назарда тутилган 120 га яқин суд ҳужжатларининг намуналари ўрин олган.
Ушбу тўплам билан «Oliysud.uz» сайтининг Ҳуқуқий адабиёт бўлимида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)