• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти шарҳи: Рейган айбни Японияга тўнкаганди, Трамп Хитойга тўнкамоқда, Европада эса бўлиниш кучаймоқда

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Ечилмаган тугун: Косово муаммоси

    Косовони тан олиш масаласида «тараф» ва «қарши» икки қутбга бўлиниш тасодифий эмас ва йирик давлатларнинг қарори  бошқа давлатларнинг Косовони тан олиши борасида ҳал қилувчи бўлмаса-да, муҳим вазифани бажаради, деб ёзади Сербиянинг «Талас» нашри. Россия ва АҚШ таъсирида бошқа давлатлар қандай тарзда Косовони тан олган эди?

    Косовони тан олган давлатлар рўйхати.

    Косовони тан олган давлатлар рўйхати.
    Фото: Wikipedia

    Брюссель битими ва Гаага халқаро суди Косово мустақиллигини тан олган бўлса-да, халқаро майдонда Косово масаласи ечилмаган тугун бўлиб турибди.

    Брюссель шимолий Косово узил-кесил Приштинага берилишини талаб қилиб келаётган бўлса-да, Сербия Косово мустақиллигини тан олмай келмоқда.

    Косово мустақиллиги эълон қилинганига ўн йилдан ошди. АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Косово мустақиллиги борасидаги фикри БМТда ҳам янграган ва эътироф этилган. Лекин Россия, Хитой ва Сербия  Косово араваси ғилдиракларига таёқ тиққан эди.

    2008 йилнинг 17 февраль санасида етакчи Ғарб давлатларининг дастаклаши билан Приштинада Косово мустақиллиги эълон қилинди. Айни пайтда унинг мустақиллигини 107 давлат тан олган бўлса, 85 мамлакат тан олмай келмоқда.

    Косовони кимлар тан олган?

    АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТОдан ташқари, Косовони мустақил давлат сифатида Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда АҚШнинг яқин шериклари бўлмиш Форс кўрфази араб давлатлари, Миср, Афғонистон, Африкадаги собиқ француз мустамлакалари таниган.

    Европа Иттифоқи мамлакатларидан Словакия, Испания, Руминия, Греция, Кипр каби мамлакатлар ўзларидаги айирмачилик кайфияти бор гуруҳлардан ҳайиққан ҳолда Косово мустақиллигини тан олмади. БРИКСга яқин бўлган мамлакатлар эса Косово мустақиллигини тан олишдан очиқчасига бош тортди. БРИКС тутган сиёсий позицияни собиқ СССР республикалари ва Лотин Америкасининг кўпчилик мамлакатлари ҳам энг тўғри деб топди. Косово масаласида қутбларнинг ажралиши буюк давлатларнинг таъсири туфайлидир. Қисман тан олинган Исроил, Фаластин, Жанубий Саҳрои Кабир, Абхазия, Тайвань, Жанубий Осетия тақдири ҳам Косово тақидирига монанд. Бу мамлакатларнинг мустақиллигини АҚШ тараф мамлакатлар тан олган, Россия тараф мамлакатлар эса эҳтиёткорлик билан тан олган ёки умуман тан олмаган.

    Косово атрофидаги Америка – Россия уруши

    Косовонинг тан олинишидаги фарқли жиҳатлар қуйидаги омилларга бориб тақалади:

    1. Америкадан қурол-яроғ сотиб оладиганлар Косовони дарҳол тан олган, Россиядан қурол оладиганлар эса секинлик билан тан олган ёхуд умуман тан олмаган;

    2. Дастлабки пайтларда АҚШдан 100 миллион ва ундан ортиқ сармоя олаётган мамлакатлар Косовони дарҳол тан олган. Кейинчалик сармоя муҳим кўрсаткич бўлмай қолган. Бунда бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим, бу ҳам бўлса сармоя асосан хусусий секторга йўналтирилгани боис мамлакат даражасидаги сиёсий тарафкашлик учун асосий омил бўлмаган;

    3. Брюссель битими ва Гаага халқаро судининг Косово мустақиллиги борасидаги қарорлари муҳим рол ўйнамаган;

    4. Аҳолиси асосан мусулмон бўлган мамлакатлар Косовони тез тан олган, лекин энг катта мусулмон ўлка бўлмиш Индонезия тан олмай келмоқда.

    Косовонинг тан олиниши АҚШ ва Россия ўртасидаги кучлар нисбатига боғлиқ. АҚШ эса айни пайтда Россияга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча кўпроқ таъсирга эга.

    Олдин Япония, ҳозир Хитой

    1980-йилларда Япония ўйнаган ролни ҳозир Хитой ўйнамоқда. Ўз даврида АҚШ иқтисодиётида кузатилаётган дисбаланс Японияни танқид қилишга асос бўлганидек, худди шунақа танқид ҳозир Хитойга йўналтирилмоқда, деб ёзади Project Syndicate нашри.

    «Ҳукуматлар Америка маҳсулотларини қалбакилаштириш ёхуд улардан нусха кўчиришга рухсат этса, бу америкаликларнинг келажагини ўғирлашдир, бу эркин савдо эмас», — деб Япония билан тузилган битимга изоҳ берган эди президент Рональд Рейган.

    Ўтган асрнинг 80-йилларида АҚШ ҳукумати Японияни ўз иқтисодиёти учун энг асосий таҳдид деб билар, японларни интеллектуал мулкни ўғирлашда, валюта манипуляцияларида айблар эди. Натижада Япония иқтисодиёти АҚШга ён беришга мажбур бўлиб, мамлакат иқтисодий турғунлик даврига тушиб қолди. Ҳозир мазкур ҳолат Хитой мисолида такрорланмоқда.

    Фото: Flickr

    Рейган АҚШ иқтисодиётидаги хатолар учун Японияни айблаган бўлса, Дональд Трамп Америка келажаги буюк бўлиши учун солиқларни камайтирди, натижада АҚШ федерал бюджетидаги камомад тобора ўсиб бормоқда. Сабаби оддий. Солиқ юкининг камайиши вақтинча ўсиш кўрсаткичларини яхшилайди, кейин эса орқага кетиш бошланади. Бу эса Трамп учун Хитойни айблашга яхшигина баҳона топиб берди.

    Хитойга қарши кескин танқидлар АҚШ макроиқтисодиёти камчиликлари контекстидан юлиб олиниб уюштирилмоқда. Бу эса жиддий хатодир. Миллий жамғармалар даражаси оширилмаса, ташқи савдо Хитойдан Американинг бошқа шериклари қўлига ўтади. Бу савдо манёври айланиб келиб америкалик истеъмолчиларнинг бўйнига катта солиқлар ўрнига келган зарба бўлиб тушади.

    Тақдир ҳазилини қарангки, Трамп 80-йиллардаги Японияга қарши савдо уруши фахрийси бўлмиш Роберт Лайтхайзерни Хитойга қарши савдо урушига стратег қилиб чақирди. Афсуски, Лайтхайзер макроиқтисодиёт соҳасидан бехабар. Ҳар икки ҳолатда ҳам АҚШ турли хомхаёлларга берилиб, ҳақиқий воқеликни тан олишни истамаяпти.

    АҚШда бюджет танқислигини қисқартириш йўли билан савдо камомадини пасайтириш ва шунга мувофиқ тарзда ички жамғармаларни кўпайтириш учун сиёсий база мавжуд эмас. Америка бирданига икки қуён ортидан қувмоқчи: ҳозир АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мамлакат Ялпи ички маҳсулотининг 18 фоизини еб қўяётган бўлса, унинг мудофаа учун ажратаётган харажатлари дунёнинг етти улкан мамлакати мудофаа бюджети харажатларидан ҳам ошиб кетмоқда. Айни шу манзарада солиқ миқдорининг камайтирилиши кейинги 50 йилда содир бўлмаган ялпи ички маҳсулотда федерал ҳукумат даромади 16,5 фоизга қисқаришига олиб келди. Юмшоқ қилиб айтганда, АҚШ ҳукумати кўрпасига қараб оёқ узатмасдан, бошқаларни аввал Япония, ҳозир эса Хитойни айблашга ўтди. Бу сафар сценарий мутлақо ўзгача якун топиши мумкин.

    Шарқий Европалик бўлиш нимани англатади?

    «Европа Иттифоқи шарққа томон кенгайганига 15 йилдан ошган бўлса-да, қитъа Ғарб ва Шарққа бўлинганича қолмоқда. Бу эса Европа учун ҳалокатлидир», деб ёзмоқда Германиянинг Handelsblatt нашри.

    Фото: Google Photos

    «Совуқ уруш тугагач, Ғарб ва Шарқ тинчлик ва фаровонлик учун бирлашади, деб умид қилинган эди. Амалда эса ғарбий ва шарқий Европа ўртасида чуқур жарлик юзага келди ва асосий қадриятлар борасида кучли баҳс-мунозара авж олган» — дейди Германия собиқ ташқи ишлар вазири ва вице-канцлер Йошка Фишер.

    Мақолада айтилишича, ягона Европага бирлашган тарихий воқеадан 15 йил ўтиб, Шарқий Европа мамлакатлари ўзларини Европанинг иккинчи нав одамлари сифатида ҳис қилмоқда; ғарбий европаликлар, шарқликлар назарида, манфаатпараст ва ўта такаббур. Ўз навбатида, ғарбликлар шарқлик қитъадошларини ношукурлик ва миграция борасида нобирдамликда айбламоқда.

    Шарқ ва Ғарбни ажратаётган масала фақат шундангина иборат эмас. Шунингдек, ҳуқуқий давлат асослари ва ҳукуматнинг бўлиниши борасида ҳам икки томон турли тасаввурга эга.

    Масалан, Венгрия бош вазири Виктор Орбан «нолиберал» демократияни орзу қилади ва Европа бирдамлигини фақат нолиберал асосга қуриш мумкин деб ҳисобляди. Ана шундай бемаъни ғоялар ва суд ҳокимиятининг чекловига эришиш хатти-ҳаракатлари Ғарб ва Шарқ ўртасига чуқур жарлик ҳосил қилмоқда.

    Ғарб ва Шарқ ўртасида Европа Иттифоқи асослари борасида жиддий баҳслар бошланиб кетди, мунозаралар ечимини яқин келажакда кўриш имконсиз.

    Европа Иттифоқининг миллатчилик лойиҳаси сифатида келажаги йўқ, чунки у Европадаги миллатчилик ва диктатураларга қарши курашиш тамойиллари асосида вужудга келган. Бу тамойилларга зид Европани кўришни хоҳлаётган тарафлар ягона Европа лойиҳасини йўқликка маҳкум қилишга олиб келиши борасида чуқур мулоҳаза юритиб кўргани маъқул.

    Эрон мужоҳидлари аслида ким тарафда?

    Яқин Шарқдаги Эрон жангари гуруҳлари доим ҳам Эрон тарафдори бўлавермайди. Улар кўпинча Эрон ҳукумати буйруқларига рад жавоби беришга тайёр, деб ёзади The Washington Post.

    Фото: Getty Images

    Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви ортидан маслаҳатчи Жон Болтон Эрон ва унинг нодавлат шерикларини АҚШ қатъий ҳаракатларга ўтиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Эроннинг нодавлат шериклари ягона гуруҳ сифатида кўрилса-да, улар ўртасида тафовут бор. Шунга қарамай, улар расмий Вашингтон ва расмий Теҳрон ўртасида юзага келган ихтилоф яна кескинлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    Ҳозирги кунда Эроннинг нодавлат тармоғи 200 мингдан ортиқ жангари мужоҳидларга эга. Бу гуруҳлар Теҳронга Яқин Шарқда ва Жанубий Осиёда ўз таъсирини ўтказишда ёрдам беради. Уларнинг баъзилари Африка ва Лотин Америкаси билан алоқаларни таъминлашга ҳам жавоб беради. Бу гуруҳларсиз Эроннинг ўз рақибларига таъсир ўтказиш имконияти анча чекланиб қолган бўлар эди. АҚШ айнан шу гуруҳлар сабабли Эронни ўзи ва Яқин Шарқ учун хатарли деб ҳисоблайди.

    Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий яқинда «Эрон ҳам АҚШ каби урушни хоҳламайди, лекин қаршилик кўрсатиш ягона йўлдир», — деб баёнот берди. Нодавлат гуруҳлар эса Эроннинг ҳақиқий ролини яшириб, АҚШ ва унинг дўстларига қарши кураш олиб бориш имконини бериб келмоқда.

    Эроннинг ҳақиқий ролини исботлаб бера олмаслик АҚШнинг қўлини боғлаб қўйган. Чунки Америка халқи ҳам Эрон билан жанг қилишни истамайди, Европа Иттифоқи мамлакатлари Эрон билан ҳамкорликдан манфаатдор бўлгани учун ҳам уруш борасида салбий фикрда. Шундай қилиб, бир қатор тўқнашувларда Эрон ҳукуматининг тўғридан-тўғри иштироки йўқлиги Теҳрон ва Вашингтон тўқнашувига йўл бермай келмоқда. Шу билан бирга, Эрон прокси гуруҳлардан фойдаланиб, Форс кўрфази минтақасида АҚШ манфаатларига зарба бериб келмоқда.

    Аммо прокси гуруҳларнинг барчаси ҳам Эронга бўйсунавермайди. Улар Эроннинг молиявий ёрдамини қабул қилса-да, доим ҳам Эрон ҳукумати буйруқларига қулоқ солавермайди. Масалан, хусийлар Яманда ўз билганларича ҳаракат қилмоқда. Эрон хусийларга Яман пойтахти Санони эгалламасликни маслаҳат берган бўлса ҳам, улар шаҳарни ишғол қилди. Кўп жиҳатдан Эрон дастагига муҳтож бу гуруҳ ўз ватанида мустақил кўриниш учун Эрон кўрсатмаларига амал қилмайди. Эрон прокси гуруҳлар билан алоқалари борлигини яширишга уриниб, ўз муаммоларини ҳам кўпайтирмоқда.

    Эрондаги намойишчилар АҚШ – Эрон низосидан узоқроқ бўлишни талаб қилмоқда. Минглаб шиа гуруҳлари етакчилари ўз раҳбарларига айнан шу талабни қўймоқда. Ироқликлар эса яна ватани кескинлик гирдобида қолиб кетишидан хавотир билдирмоқда. Ироқ шиалари ҳам Эрон, ҳам АҚШ иттифоқчилари ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам ироқлик шиа гуриҳлари раҳбарлари Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилишга уринмоқда.

    Аммо Ироқда Эронга ҳам, АҚШга ҳам қарши бўлган гуруҳлар бор. Озгина учқун тутаб ётган оловни ўт олдириши мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    01.06.2019, 09:03   Изоҳ (0)   162647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Евроиттифоққа қарши санкциялар киритди

    31.05.2019, 19:19

    Украина собиқ президенти Порошенкога қарши ҳокимиятни эгаллаб олиш ҳақида жиноят иши қўзғатилди

    31.05.2019, 18:40

    Туркманистон президенти Дмитрий Медведевни ўз машинасида сайр қилдирди (фото)

    31.05.2019, 18:27

    Зеленский ўз брендини яратишга қарор қилди

    31.05.2019, 18:14

    Цюрихда одамлар гаровга олинди, қурбонлар бор

    31.05.2019, 17:48

    Зеленский Президент администрацияси спортзалида тушган суратини намойиш қилди

    31.05.2019, 13:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.