КХДРнинг АҚШ Давлат кенгаши ишлари бўйича махсус вакили Ким Хек Чхол март ойида қатл қилингани маълум бўлди. У Ханойдаги саммитда иштирок этган мамлакатнинг бошқа яна тўрт нафар амалдори билан бирга қатл қилинган, деб хабар беради «MK.ru».
Bloomberg нашрининг маълум қилишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан март ойида ўтказилган саммит муваффақиятсиз якунланганидан сўнг, бир нечта юқори мартабали амалдорларни, жумладан, Ким Хек Чхолни ҳам қатл этишга қарор қилган. Ким Чен Иннинг биринчи ўринбосари — Ким Ен Чхол эса қамоқхонадаги оғир ишлар билан шуғулланишга жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ханойда ўтказилган саммитда АҚШ ва КХДР раҳбарлари музокараларни вақтидан олдин якунлаб, бирор-бир келишувга эриша олмаган эди.
Изоҳ (0)