Украина Олий радаси бош вазир Владимир Гройсманнинг истеъфо ҳақидаги сўровини қондирмади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гройсманнинг истеъфоси учун фақат 97 нафар депутат овоз берди. Аслида эса камида 226 та овоз керак эди.
Владимир Зеленский 20 май куни инаугурация маросимидаги чиқишида Украина ҳукуматини истеъфо беришга чақирганди. Шундан сўнг бир неча соат ўтиб Гройсман бунга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)