Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
«Рақамли иқтисодиёт»;
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»;
«Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти»;
«Агробизнес ва маркетинг»;
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит».
Филиалга қабул 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
Изоҳ (0)