Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кафе олдида МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Ф.Э. иш юритувидаги жавобгарлар М.Ф. ва бошқалардан даъвогар С.Ф. фойдасига улушни пул миқдорида ажратиш ҳамда жавобгарларга тегишли бўлган автомашинани С.Ф. номига расмийлаштириб бериш ва ижро ишини тугатиш учун ундан 750.000 сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, Ф.Э. муқаддам ҳам фуқаро С.Ф.дан юқорида қайд этилган фуқаролик иши юзасидан юритилган ижро ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни чиқариб, Мерседеc-Бенз 320Э русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб бериш учун 2.400 АҚШ доллари ва 300.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ф.Э.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)