Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Йиғилишда барча ички ишлар вазирлари хавфсизликни таъминлаш борасида қандай замонавий талаблар кўйилаётгани, бунга жавобан амалда қилинаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. МДҲда терроризмга қарши курашиш борасидаги долзарб вазифаларга эътибор қаратилди.
Бу борадаги ўзаро ҳамкорлик натижасида сохта паспортлар ясайдиган жуда катта жиноий гуруҳ фош этилган.
Турли экстремистик, террористик ташкилотлар хавфининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Бунда терроризмга қарши курашиш бўйича тегишли ҳужжат имзолангани зарур ҳуқуқий асос бўлди.
Терроризмга қарши курашишда замонавий технологиялардан фойдаланиш, ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга эътибор қаратилади.
Тадбир ўзаро мулоқот қилиш, музокара олиб бориш, ҳужжатлар имзолаш каби жараёнларда давом этади.
Изоҳ (0)