• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш бўйича янги қарор имзолади

    Ўзбекистон Республикаси президенти «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ҳужжат билан қуйидагилар электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

    • ички бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда импорт ўрнини босувчи, энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
    • мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификациялаш;
    • электротехника саноати тармоғи ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперация алоқаларини ривожлантириш ва шу орқали электротехника саноатида ишлатиладиган бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш;
    • электротехника саноати тармоғига сифат менежментининг замонавий усулларини ва халқаро стандартларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш тизимини яратиш;
    • электротехника саноатида янги турдаги истиқболли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни ва инновацион ғояларни жорий этиш.
    Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди ва унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилди:

     

    • электротехника саноатида мис ва бошқа хом ашё қайта ишлашни чуқурлаштиришга, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кўмаклашиш;
    • ишлаб чиқарилаётган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар таннархини ҳамда уни пасайтириш имконини чеклаётган ҳолатларни таҳлил қилиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
    • тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини ташкил этиш;
    • электротехника саноати тармоғига, шу жумладан маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларига инновацион ишланма ва технологиялар жорий этилишини таъминлаш;
    «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатиш;

    ҳар ўн беш кунда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати ва «Йўл харитаси»нинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

    Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

    а) электротехника ва электромаиший маҳсулотларнинг давлат харидлари, шу жумладан давлат харидлари стратегик субъэктлари томонидан амалга оширилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади;

    б) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объэктларни «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида қуриш ёки реконструкция қилиш бўйича тендер ҳужжатларида пудратчи томонидан республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар сотиб олиш назарда тутилади;

    в) электротехника саноати тармоғи корхоналари томонидан:

    ўзлари ишлаб чиқарган электротехника ва электромаиший маҳсулотларни экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кун этиб;

    ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик ускуналарни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 270 кун этиб белгиланади;

    г) кредит суммаси ва валюта туридан қатъий назар электротехника саноати тармоғи корхоналари томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат банкларидан олинадиган кредитларнинг эквиваленти 1 млн АҚШ долларидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, лекин кредит ставкасининг 5 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда икки йил мобайнида қопланади.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзелтехсаноат» уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги ПҚ–2772-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган «Ўзелтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди:

    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

    халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма ҳисоб рақамига 2019—2020 йилларда тенг улушларда 20 миллиард сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилишини таъминлайди.

    Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

    • илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш учун республикадаги илмий-тадқиқот муассасаларига ва электротехникасаноати тармоғи корхоналарига грантлар ажратиш;
    • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
    • стартап-лойиҳаларини молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
    • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш;
    • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
    • электротехника саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
    • маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди. Унда 2019–2022 йилларда:
    • тармоқда мисни қайта ишлаш ҳажмини 5 баравар ошириш;
    • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баравар ошириш;
    • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар экспорти ҳажмини 4 баравар ошириш;
    • амалга оширилаётган ва истиқболли инвестиция лойиҳалари доирасида камида 15 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш назарда тутилади.
    «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2022 йил 1 январга қадар муддатга белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона божлари тўлашдан озод этилди.

    31.05.2019, 16:51   Изоҳ (0)   15024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги илк АЭС Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдонга қурилади

    31.05.2019, 16:34

    Бухоро халқаро аэропорти МДҲ мамлакатлари ичида энг яхшиси деб топилди

    31.05.2019, 16:29

    МДҲ ички ишлар органлари ҳамкорлиги натижасида сохта паспортлар ясайдиган жуда катта жиноий гуруҳ фош этилди

    31.05.2019, 16:18

    Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    31.05.2019, 15:49

    Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақт маълум қилинди

    31.05.2019, 15:38

    Самарқандда аёлни зўрлаб, унинг 15 кг пистасини олиб қочиб кетган йигитга суд ҳукми ўқилди

    31.05.2019, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.