Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев «Каспий нефть ва гази» — Caspian Oil and Gas кўргазмасида «Uzbekneftgaz» АЖ стендига ташриф буюрди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

«Uzbekneftgaz» АЖ Каспийбўйи минтақасининг энергетика соҳасидаги йирик тадбири — «Каспий нефть ва гази» — Caspian Oil and Gas (Озарбайжон) 26-халқаро кўргазмасида ўз стенди билан иштирок этмоқда.

Ҳар йили мазкур форумда юқори даражадаги раҳбарлар йиғилиб, Каспий минтақасидаги энг муҳим нефть-газ лойиҳалари ҳамда энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилади. Мазкур тадбирда «Uzbekneftgaz» АЖ делегацияси ҳам қатнашмоқда.

Caspian Oil and Gas кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлат раҳбари кўргазма экспозициялари, жумладан, Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасига бағишланган стенди билан ҳам танишди.

«Uzbekneftgaz» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Саидов президент Илҳом Алиевга кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда Озарбайжоннинг SOCAR давлат нефть компанияси билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилаётгани, нефть-газ соҳасида ўзбек—озарбайжон муносабатлари барқарор ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Мулоқот якунида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев «Uzbekneftgaz» АЖ делегациясига Caspian Oil and Gas кўргазмасида самарали иштирок этиш, янги алоқалар ва истиқболли лойиҳалар бўйича муваффақиятлар тилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»