УЕФА ташкилоти «Челси»—«Арсенал» учрашуви якунига кўра (4:1) Европа Лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Барча номзодлар «аристократлар» аъзоларидан танлаб олинди.
Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар беллашувда 2 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Ҳужумчи Оливье Жиру ҳисобида 1 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.
Педро битта гол урди, Эмерсон эса 1 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)