Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг учинчи ўғли — 11 ёшли Адам машҳур «Тирилган Эртўғрул» номли турк сериалида суратга тушди. Бу ҳақда боланинг тоғаси — Шалин тумани раҳбари Турпал-Али Ибразимов маълум қилди, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Фильмни тасвирга олиш жараёнида ўзининг барча қобилиятини яхши томондан кўрсатди», — деб ёзди Ибрагимов Instagram’да.

Ушбу сериал Чеченистонда жуда машҳур бўлган. Сериал XIII асрда содир бўлган мусулмон турк-ўғузлари тарихий воқеалари асосида тайёрланган.

Сериалда Эртўғрул-бей, Усмон биринчининг отаси – Усмонийлар империяси асосчиси ҳақида ҳикоя қилинади.

Бундан аввал Қодиров оиласи билан бу сериални томоша қилишини айтганди.

2018 йил якунида Туркияга ташрифи чоғида у суратга олиш майдонида бўлиб, режиссёр ва актёрларни Чеченистонга таклиф қилганди.

Апрелда режиссёр Боздаг Меҳмет ва бош қаҳрамон ролини ижро қилган актёрлар Женгиз Жошкун ва Нуреддин Сенмез Грознийга келганди.

https://www.instagram.com/p/ByECTPul-XQ/?utm_source=ig_embed

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди