Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида бу ҳақда айтилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Мажлисда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг жорий йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Қайд этилишича, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилаётганига эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йил биринчи чораги мобайнида 96 та лойиҳа бўйича инвестицияларни ўзлаштириш ортда қолган. Улар юзасидан тегишли чоралар кўриш борасида таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилмоқда.

Ўрганиш жараёнида «Ўзбекипаксаноати» уюшмаси, «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Худудий электр тармоқлари» АЖлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Транспорт вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бугунги кунда хорижий инвестициялар умуман жалб этилмагани маълум бўлди.

Бундан ташқари, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзагротехсаноатхолдинг», «Ўзавтосаноат» ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми пастлигича қолганлиги қайд этилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)