29 май кечаси Ўзбекистон ҳудудида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Telegram’даги «Подслушано в Бухаре» канали.
Зилзила ўчоғи 2 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, унга энг яқин шаҳар 37 километр узоқликдаги 11 минг аҳолига эга Газли шаҳри.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 1976 йилнинг 8 апрель ҳамда 17 май саналарида, шунингдек, 1984 йилнинг 20 мартида Газлида кучли зилзила содир бўлиб, шаҳарга катта талофат етказган.
8 йил ичида 7 магнитудадан юқори бўлган уч марталик ер ости силкинишлари дунё сейсмология тажрибасида камдан-кам ҳолларда учрайди.
Изоҳ (0)