Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аттестация якунлари бўйича пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.
«Аввал хабар берилганидек, бўшаган лавозимларга очиқ танлов ўтказиш йўли билан янги ходимлар қабул қилинади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)