• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар давлат бюджетининг 2018 йилдаги ижросини кўриб чиқди

    28 май куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тақдим этилган ҳисобот палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларининг ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, парламент қўмиталарининг мажлисларида дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди.

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси юзасидан ҳисоботни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди.

    2018 йил якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 407,5 триллион сўмни ташкил этган ҳолда 2017 йилга нисбатан 5,1 фоизга ўсди. ЯИМ ўсиш суръатига саноат тармоғи энг катта таъсир кўрсатди (2,1 фоиз). Хизматлар соҳасининг ижобий таъсири эса 1,8 фоизни ташкил этди. Қурилиш ишлари ҳажми ўтган йил билан таққослаганда 9,9 фоизга ўсди ва ЯИМнинг мутлақ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,5 фоиз даражасида баҳоланди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 0,3 фоиз даражасида ижобий ўсиш суръати қайд этилди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлақ ўсиш суръатига таъсири 0,1 фоизни ташкил қилди.

    Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2018 йилги ижросида ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги масалаларнинг молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Жумладан, ҳисобот даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган харажатлар Давлат бюджетининг 53,8 фоизини, яъни ЯИМга нисбатан 10,5 фоизни ташкил этди.

    2018 йилда аҳоли умумий даромадлари 286,3 триллион сўмни ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 110,3 фоиз реал ўсиш суръатига эришилди. Йил якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 33,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 27,3 фоизга ўсди.

    2018 йил давомида Давлат бюджети даромадлари 79 триллион 99 миллиард сўмни ташкил қилди ва 2017 йилга нисбатан 59,2 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 62 триллион 500 миллиард сўм режа 16 599 миллиард сўмга ортиғи билан (126,6 фоиз) бажарилди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 19,4 фоизни ташкил қилди.

    Ҳукумат ҳисоботи юзасидан ҳар бир сиёсий партия фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарини баён қилди.

    Хусусан, «Адолат» СДП фракцияси вакиллари ўзларининг асосий йўналишларидан бўлган соғлиқни сақлаш соҳасига 2018 йилда Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 9,4 триллион сўмни ёки ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 21,9 фоизини ташкил этганини ижобий баҳолади. Лекин соҳадаги айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, бу борада Давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар йил сайин ўсиб бораётган бир шароитда, Президент томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ижроси учун режалаштирилган 121,7 миллиард сўм маблағлар ўзлаштирилиши таъминланмагани фракция аъзоларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

    Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг 2018 йилги ижросига доир ҳисоботда ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги тадбирларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этди. Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 42 883,3 миллиард сўм ёки умумий харажатларнинг 53,8 фоизи миқдорида маблағ сарфлангани бевосита Ўзбекистон ХДПнинг электорати манфаатларига мос келади. Шу билан бир қаторда, ҳисобот даврида ҳанузгача давлат бюджети соҳасидаги муносабатларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу билан бюджет маблағларини мақсадли ва самарали ишлатиш муаммоси сақланиб қолаётгани, мазкур йўналишда сезиларли ижобий натижаларга эришилмагани кўрсатиб ўтилди.

    Муҳокамалар давомида депутатлар маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бунинг учун халқ депутатлари тегишли Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.

    Мажлис якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

    Депутатлар парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.

    29.05.2019, 09:10   Изоҳ (0)   9713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институтида талабалар билан учрашди

    29.05.2019, 09:05

    Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими жорий этилади

    29.05.2019, 08:50

    Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи ўғирлаб кетилиб, тўрт кун давомида зўрланди

    29.05.2019, 08:38

    Фаттоҳ Шодиев Xovos City’да 50 та уй қурилишига ҳомийлик қилмоқда

    29.05.2019, 03:10

    Бу йилги «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида гран-при соҳибига 10 000 АҚШ доллар мукофот пули берилади

    29.05.2019, 02:00

    «Ўзбектелеком» операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирди

    29.05.2019, 01:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:50

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:35

    Янник Синнер — 2025 йилги Уимблдон чемпиони. Алкараснинг мағлубиятсиз серияси якунига етди

    Спорт | 14 июл, 19:30

    Германияда шифокор 15 та қотиллик бўйича судланди

    Дунё | 14 июл, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.