• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ: Прописка масаласи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўсиқ бўла олмайди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатишда прописка сўралаётгани ҳақидаги чиқиш ва мурожаатларга муносабат билдирди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Маълумки, тез тиббий ёрдам хизматининг асосий вазифаси фуқаронинг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишдир. Ушбу тиббий ёрдам барча ҳолатларда – бемор Ўзбекистон фуқаросими ёки чет эллик меҳмонми, бундан қатъий назар бепул кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳам «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга», дея қатъий белгилаб қўйилган.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    «Тез тиббий ёрдам чақириқларида чақириқ манзилга етиб борганда, албатта, беморнинг рўйхатга олинган манзили тўғрисидаги маълумот сўралади. Бу мавжуд меъёрий ҳужжатларда белгиланганидек, чақириқ қоғозидаги «рўйхатга олинган манзили» графасини тўлдириш учун амалга оширилади. Чунки эртаси куни ҳар бир тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган бемор тўғрисида айнан рўйҳатда турган манзили бўйича тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, яъни поликлиникаларга маълумотлар етказилади.

    Бу эса тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган беморни кейинчалик поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси назорати остида бўлишини – ўзаро интеграцияни таъминлайди. Тез тиббий ёрдам хизмати беморга фақат симптоматик, яъни касалликнинг белгиларини бартараф қилишга қаратилган муолажаларни бажарса, поликлиникалар эса мана шу касалликнинг қайталанмаслигига қаратилган даво чораларини амалга оширади.

    Шунингдек, беморнинг яшаш манзили унинг тегишли тартибга кўра дислокация асосида қайси муассасага госпитализация қилинишини белгилайди. Мақсад барча шифохоналарда бемор ўринлари чекланганлиги боис беморларни шифохоналар бўйича бир хил тақсимланиш орқали уларни самарали даволанишини таъминлашга эришиш ҳисобланади», – дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири Насиба Маҳмудова.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    «Тошкент шаҳрига меҳмон бўлиб келганлар ва муайян жойда вақтинчалик рўйҳатда турувчиларга Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу масалада қонунчилигимиз инсонийликнинг шу даражада чўққисига чиққанки, ҳаттоки прописка уёқда турсин, шахснинг фуқаролиги ҳам тез тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида аҳамиятга эга эмас. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 29-моддасига кўра, энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволаш давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул ва ҳар қандай чекловларсиз кўрсатилади. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 591-моддасига мувофиқ, тегишли маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Беморга жойида ёрдам кўрсатилгач, шифохонага олиб бориш талаб қилинадиган ҳолатлар мавжуд бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжатларига асосан тез тиббий ёрдам ходими беморни Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналарга олиб бориши лозим», – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.

    «Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тез тиббий хизмат кўрсатишда прописка билан боғлиқ масалаларнинг рўкач қилиниши қонунбузарлик ҳисобланади», — дейилади хабарда.

    29.05.2019, 14:38   Изоҳ (0)   11022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Балиқ овлаш қоидаларини бузган шахслар эндиликда қатъий жазоланади

    29.05.2019, 14:25

    Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузган фуқаролар озодликдан маҳрум этилиши мумкин

    29.05.2019, 14:05

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилди

    29.05.2019, 13:49

    Coca-Cola Намангандаги корхона устидан шикоят қилди

    29.05.2019, 13:38

    Германия президенти Хоразм вилоятига келди (фото)

    29.05.2019, 13:15

    Caravan Group асосчиси Chelsea ва Cinara‘s аукционга қўйилгани юзасидан матбуот анжумани ўтказмоқчи

    29.05.2019, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.