Юлдуз Усмонова ва Шабнами Сурайё биргаликда «Таралли далли» номли дуэт ижро этди. Бу ҳақда Шабнами Сурайё Instagram᾽даги саҳифасида ўртоқлашган.
«Ўзбек эстрадаси қироличаси ва примадоннаси, ҳурматли @yulduzibragimovnausmonova билан узоқ кутилган дуэт. Бундай ажойиб ижодкор шахс билан қўшиқ куйлаш мен учун шараф», — дея ёзган у.
Икки тилда ижро этилган тарона барчага бирдек манзур бўлди. Фойдаланувчилар ўзларининг ижобий изоҳларини ёзиб қолдирмоқда.
«Дуэтлигини билмаган одам қўшиқни икки тилда бир киши ижро этяпти деб ўйлайди, менимча. Негаки овозлари бир-бирларига роса ҳам мос тушган. Гап йўқ, зўр чиқибди. Омад ҳамдўстликка», — дея ёзган мухлислардан бири.
Изоҳ (0)